Индонезиядаги Hercules C-130 ҳарбий самолётининг қулашига техник носозлик сабаб бўлган бўлиши мумкин. Бу ҳақда Индонезия Ҳарбий-ҳаво кучлари бош қўмондони Агус Суприатна айтиб ўтди.

Суприатнанинг айтишича, самолёт учувчиси двигателдаги носозликлар ҳақида хабар берган ва базага қайтишни сўраган. “Самолёт орқага қайрилиш пайтида фалокатга учраган”, деб қўшимча қилди Суприатна.
Самолёт бортида ҳарбийлар ва уларнинг оилалари бўлган.

Охирги маълумотларга кўра, 116 киши ҳалок бўлган. Улардан 101 нафарини самолётдаги йўловчилар, 12 нафарини экипаж аъзолари ва 3 нафарини ерда бўлган одамлар ташкил қилмоқда.

Ҳарбий базадан Бунгуран оролига учиб кетаётган Hercules C-130 ҳарбий-транспорт самолёти 30 июнда Суматра оролидаги Медан шаҳридаги меҳмонхона ва яқин орадаги уйлар устига қулаб тушган. 1964 йилдан бери ишлатилиб келинаётган самолёт Медандан ҳавога кўтарилгандан кейин бор-йўғи 5 км йўл учиб ўтгандан кейин қулаган.