9to5Mac интернет-ресурси 2015 йилнинг кузида сотувга чиқарилиши мумкин бўлган iPhone 6S смартфонининг тасвирларини чоп этди.

Суратларни чоп этган ресурнинг бош муҳаррири Марк Гурман смартфоннинг орқа қопқоғининг ички томони ўзгаришларга учраганини айтди. Жумладан, Apple смартфонга янги бош плата ўрнатади.

Қурилма ташқи томондан аввалги йилдаги моделнинг кўриниши каби қолган. Apple Home тугмасидан воз кечиши ҳақидаги гапларга қарамасдан, iPhone 6S корпусидаги бошқариш элементлари, камера, микрофонлар ва разъёмлар учун мўлжалланган барча ўйиқлар ўз жойида қолдирилган.