Ижтимоий тармоқларда қўшиқчи Озодбек Назарбековнинг исми туширилган  DVD плеер суратлари тарқалди.

Бу кўпчилик томонидан қўшиқчи ўз бренди орқали турли буюмлар ишлаб чиқаришни бошлагани ва ўз номидан фойдаланганлик учун қўшимча пул ишлаб топаётгани ҳақидаги фикрларга сабаб бўлган.

Хонанданинг ўзи бу суратларни фақат телеграмда кўргани ва бу ҳақда ортиқ ҳеч нарса билмаслигини маълум қилган.

Бу суратлар ҳақиқий ёки фотошоп эканлигига аниқлик киритилмаган.