Россиялик фотомодел Ирина Шейк Париждаги Givenchy модалар уйидаги намойишга семирган ҳолда ташриф буюрди. Ҳаттоки унинг иккинчи бақбақаси ҳам пайдо бўлган.

Афтидан, севгилиси Криштиану Роналду билан ажрашиш модель учун оғир кечган кўринади, деб ёзади «Комсомолская правда» нашри.

Шейкнинг намойишга кийиб келган тўқ рангдаги либоси ҳам у орттирган ортиқча вазнларни яшира олмаган. Олдинроқ Ирина Шейк бородин нони, помидор ва колбаса бўлагидан иборат бутербродни хуш кўришини тан олганди. Супермодель грек ва грузин ошхонасини ҳам ёқтиради. Россиялик модель ўз овқатлари суратларини тез-тез Instagram ижтимоий тармоғидаги саҳифасида бериб боради.