Буюк Британиянинг Лондон шаҳрида “Катта Дубулға” туркумига кирувчи, йилнинг тўртта нуфузли мусобақасидан учинчиси ҳисобланган “Уимблдон” турнирининг асосий тўр биринчи давра баҳслари давом этмоқда.

28 июнь куни Ноттингемдаги турнирда бош мукофотни қўлга киритган Денис Истомин 30 июнь куни “Уимблдон” мусобақасидаги иштирокига киришди. Лекин у илк даврадаги учрашувда испаниялик Альберт Рамос-Виноласга имкониятни бой бериб қўйди.

Дастлабки сетни 2:6 ҳисобида бой берган Истомин иккинчисида ҳам худди шу ҳисобда ютқазди. Учинчи сетнинг бешинчи геймидан кейин Истомин курашни давом эттира олмаслигини маълум қилди.

Маълумот учун, испаниялик теннисчи дунё рейтингида 65, Истомин эса 62-ўринни эгаллаб турибди. Рамос Ноттингем турнирининг биринчи босқичида кореялик Хён Чонга 4:6, 6:7(6) ҳисобида имкониятни бой берганди.