LG Chem олти бурчакли аккумулятор яратди

Технология 01 Июль 2015 2269

Жанубий Кореянинг LG Chem компанияси дунёдаги биринчи олти бурчакли аккумуляторни тақдим қилди. Муаллифларнинг фикрича, янги технология “ақлли” соатлар ишининг самарадорлигини оширишда қўл келади.
Yonhap нашрининг хабар беришича, олти бурчакли батарея оддий муқобиллардан 25 фоизга самарадорроқдир. У автоэлектрониканинг иш вақтини 4 соатга узайтириб бера олади.
Нашрда ёзилишича, охирги ойлар давомида компания смарт-соатлар ишлаб чиқарувчи халқаро корхоналар билан фаол ҳамкорлик олиб борган. Улар янгиликдан аввалдан бохабар бўлиб, ўз гаджетларини шуларга мослаштирган. Олти бурчакли аккумуляторларга эга дастлабки электрон ускуналар шу йилнинг ўзида чиқарилади.
Компания вакилларининг фикрича, яқин бир неча йил ичида улар яратган маҳсулотга бўлган талаб кескин ошиб кетади.
Gartner таҳлилчиларининг фикрича, икки йилдан сўнг “ақлли” соатлар тегишли бозорнинг 40 фоизини эгаллайди. 2020 йилга келиб эса смарт-соатлар йилига 100 млн дона ишлаб чиқарила бошлайди.

Кун янгиликлари
Ёдгор Саъдиев мудраган ижод аҳли, тирикчиликка айланган ижод, ёш актрисалар ва тўйлар ҳақида 
10:33 / 22.08.2017 71662 Маданият
Фарғона вилояти ҳокими Сўх тумани, уй-жой муаммоси, табиий газ ва аҳолининг бошқа муаммолари ҳақида (видео)
20:30 / 21.08.2017 37279 Жамият
Artel Technical School «Келажак мактаби» ўқув нархларини пасайтирмоқда!
20:02 / 21.08.2017 21592 Жамият
Халқ таълими вазири билан очиқ суҳбат: янги вазирлик, 10-синф, пахта терими, коррупция ва йиғди-йиғдилар
23:29 / 20.08.2017 81365 Жамият
Ногиронлик ва мазлумлик исканжасида: бир аёл яхшилар саховатидан умидвор 
15:55 / 18.08.2017 61958 Жамият
Forbes: Бой бўлишдан уялмаган Малкольм Форбс
01:13 1185 Lifestyle
Зидан ҳеч қандай музокараларсиз «Реал» билан шартномани узайтиради
00:53 835 Спорт
Бразилияда бортида 70 киши бўлган паром чўкиб кетди
00:20 769 Жаҳон
Германиядаги йўл-транспорт ҳодисасида 44 руминиялик жабрланди
00:17 348 Жаҳон
Шаҳзодалар Уильям ва Ҳарри “Юлдузли жанглар” фильмининг янги қисмида суратга тушишди
23:44 / 23.08.2017 661 Маданият
Кўпроқ янгиликлар