Львов вилояти прокуратураси ходими маст ҳолатда ДАН хизматидан қочиб кетишга урингани учун ишдан бўшатилди

Жаҳон 01 Июль 2015 1752

Украинанинг Львов вилояти прокуратураси ходими маст ҳолатда автомобиль бошқариб, фаоллар ва Давлат автомобиль назорати ходимларидан қочиб кетишга урингани учун ишдан бўшатилди. Бу ҳақда “Укринформ” ахборот агентлиги хабар бермоқда.

“Хизмат тергови натижаларига кўра, Львов вилояти прокурори буйруғи билан шармандали қилиғи, “Прокуратура ишчиси қасамёди” ва “Прокуратура ишчилари профессионал ахлоқи ва хатти-ҳаракати кодекси”ни бузгани учун 30 июнда А.Осташевский эгаллаб турган тергов бўлими бошлиғи ўринбосари лавозими ва прокуратура идоралари сафидан бўшатилди”, деб айтилмоқда прокуратура матбуот хизмати берган хабарда.

Ушбу воқеа 27 июнь куни содир бўлган. Маст ҳолатда автомобиль бошқараётган прокуратура ходимини жаоатчилик фаоллари пайқаб қолишган, сўнгра улардан қочиб кетмоқчи бўлган қоидабузарни тутиш учун давлат автомобиль назорати ходимлари ҳам қўшилишган.

Кун янгиликлари
Artel Technical School «Келажак мактаби» ўқув нархларини пасайтирмоқда!
20:02 / 21.08.2017 5976 Жамият
KUN.UZ хайрия акцияси: Жаҳонгирнинг бир оёғида операция ўтказилди, йигит барчадан миннатдор
19:03 / 21.08.2017 6910 Жамият
«Qorako'l Ziyo-Nur» ўқув маркази ўқувчиларининг 92,6 % талабалар сафига қабул қилинди
08:17 / 21.08.2017 21876 Lifestyle
Ногиронлик ва мазлумлик исканжасида: бир аёл яхшилар саховатидан умидвор 
15:55 / 18.08.2017 50430 Жамият
Ироқ Курдистондаги референдумни тан олмайди 
08:37 27 Жаҳон
Индонезиялик хакерлар байроқ можаросидан сўнг Малайзиянинг қарийб 30 та сайтини бузиб киришди
08:30 339 Жаҳон
АҚШ Сурия ҳукуматига кимёвий қурол қўлланилиши юзасидан махсус баёнот билан чиқди
08:24 621 Жаҳон
Ироқ ИШИДдан икки ойдан сўнг бутунлай озод этилиши айтилди
08:20 373 Жаҳон
Кобулнинг дипломатик туманида ракета портлади
07:55 518 Жаҳон
АҚШ эсминецининг савдо кемаси билан тўқнашувига сабаб сифатида кибераралашув ҳам кўриб чиқилади  
07:47 392 Жаҳон
Кўпроқ янгиликлар