Лионель Месси Америка Кубоги-2015 мусобақасининг ярим финалидан ўрин олган Аргентина – Парагвай терма жамоалари ўртасидаги ўйиннинг энг яхши ўйинчиси деб тан олинди.

Месси ушбу ўйинда гол киритмаган бўлса ҳам, учта голга ассистентлик қилди.

Қайд этиш жоизки, Месси ҳали миллий терма жамоа сафида 3та голли пас амалга оширмаганди.

Эслатиб ўтамиз, 4 июль куни ўтказиладиган финал учрашувида Аргентина терма жамоаси мусобақа мезбони Чилига қарши майдонга тушади.