Microsoft корпорацияси чиплар ишлаб чиқарувчи етакчилардан бири AMD компаниясини сотиб олиши мумкин, деб хабар бермоқда Windows Central.

Microsoft учун бу битимдан асосий фойда шундан иборат бўладики, Xbox One ўйин приставкаси учун процессорлар ишлаб чиқариш бевосита компаниянинг ўзига тегишли бўлади. Бу ҳолда Microsoft йилига 1 млрд доллар фойда кўради.

Аввалроқ AMD ни сотиб олишга Qualcomm ва Samsung компаниялари ҳам қизиқиш билдираётганлари маълум қилинганди.