Мисрнинг Синайида назорат пунктларига уюштирилган бир қатор ҳужумлар оқибатида 50 га яқин ҳарбий ва полиция ходими ҳалок бўлди, деб хабар бермоқда Reuters ахборот агентлиги.

Маҳаллий ҳукуматнинг хабар беришича, ушбу ҳужумни ИШИД террорчилик гуруҳи жангарилари амалга оширган.

Бундан аввалроқ Шимолий Синайда мисрлик ҳарбийлар томонидан ИШИДнинг 20 дан зиёдроқ жангариси йўқ қилинган эди.