Наришкиннинг Финляндияга киришига қўйилган тақиқ Кремлнинг норозилигига сабаб бўлди

Жаҳон 01 Июль 2015 2807

Россия Давлат Думаси спикери Сергей Наришкиннинг Финляндияга киришига ўрнатилган тақиқ Кремль расмийлари томонидан “ғазаблантирадиган ва куракда турмайдиган” қадам сифатида баҳоланди. Бу ҳақда журналистлар билан мулоқот чоғида Россия президенти матбуот котиби Дмитрий Песков айтиб ўтди.

ТАСС агентлигининг маълум қилишича, Песков спикер Финляндияга икки томонлама муносабатларни муҳокама қилиш учун эмас, балки халқаро тадбир – ЕХҲТ парламент ассамблеяси сессиясининг ўтказилиши борасида музокаралар олиб бориш учун йўл олганини эслатиб ўтди.

Кўпроқ янгиликлар