Қозоғистон президенти Нурсултон Назарбоев КТК телеканалига интервью берди. Интервьюнинг тўлиқ матни бугун телеканал орқали намойиш этилади.
Унда давлат раҳбари кўплаб нозик масалалар бўйича ўз позициясини очиқчасига айтиб ўтди. Жумладан, Қозоғистонни дунёнинг 30 энг ривожланган давлати қаторига киритиш лойиҳаси ҳақида фикр билдирилади.

Бундан ташқари, интервью чоғида Назарбоев куёви Роҳат Алиев ишини ҳам эслаб ўтди.
“Одамлар уч набирамнинг отасини қамаганимни нега унутди? – дейди Қозоғистон етакчиси. – Улар ва қизим кўзида ёш билан олдимга келмаганмиди? Келганди. Менинг ўзим ташвишланмаганмидим? Албатта, ташвишлангандим. Аммо, шунга қарамай, мен тўхтамадим. Қариндошлар бу ишни ёпиб юборишим мумкинлигини кўп такрорлашди. Мен барча қариндошларим, болаларим, дўстларимни огоҳлантираман, дахлсизлар бўлмайди!”.