Қорақалпоғистон пойтахти Нукусда 30 июнь куни термометр кўрсаткичи +42,6° ҳароратни қайд этди.

Метеорологларнинг маълумотларига кўра, бу кўрсаткич йилнинг ушбу санаси учун 1996 йилда қайд этилган мутлақ рекорд кўрсаткични янгилади.

Ўша йилнинг шу санасида ҳаво ҳарорати кундузи 42,3 градус иссиқни ташкил қилган эди.

Тошкентда 30 июнда термометр кўрсаткичи +39,6 градусни кўрсатди. 1902 йилнинг 30 июнида бу борадаги энг максимал ҳарорат 41,0 градус иссиқни ташкил қилган эди.