1 июль куни Оқ уй томонидан АҚШнинг Кубадаги элчихонаси очилгани ҳақида эълон қилинади. Бу ҳақда Ассошейтед Пресс хабар берди.

Қайд этилшича, 1 июль куни тонгида АҚШ президенти Барак Обама ва Давлат котиби Жон Керри Гаванадаги элчихона очилиши режаси бўйича ишларни амалга оширади.

Эслатиб ўтамиз, шу йилнинг январь ойида АҚШ ва Куба томони икки мамлакатдаги элчихоналар фаолиятини тиклаш бўйича музокаралар олиб борганди.

Шунингдек, апрелда бўлиб ўтган Панама саммитида Куба раҳбари Рауль Кастро АҚШ президенти билан кейинги 50 йилда биринчи марта учрашув ўтказиб, музокарага киришганди.