Ўзбекистон рақобат қўмитаси раҳбари Жанубий Корея элчиси билан учрашди

Ўзбекистон 01 Июль 2015 2139

Ўзбекистон рақобат қўмитаси раиси Даврон Ҳидоятов Жанубий Корея элчиси Ли Ук Хён билан учрашув ўтказди. Учрашув чоғида давлат активларини хусусийлаштириш ва хорижий инвестицияларни жалб қилиш масалалари кўриб чиқилди. Бу ҳақда қўмита матбуот хизмати хабар берди.
Таъкидланишича, учрашув чоғида томонлар қўмитанинг Корея фонд биржаси билан ҳамкорлигининг ўсиб бораётганини ва бу яхши натижаларга олиб келаётганлигини таъкидлаб ўтди. Шунингдек, Корея истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш агентлигининг қўмита билан самарали алоқаларига урғу берилди.

Кўпроқ янгиликлар