Бугун, 1 июль куни, Ўзбекистон миллий валютаси – сўмнинг муомалага киритилганига 21 йил бўлди.
1994 йилнинг 16 июнь куни Ўзбекистон президентининг “Ўзбекистон Республикаси миллий валютасини муомалага киритиш тўғрисида”ги фармонига мувофиқ ўша йилнинг 1 июлидан сўм жорий қилинди. Ўшанда 1, 3, 5, 10, 25, 50 ва сўмлик қоғоз банкноталар ҳамда 1, 3, 5, 10, 20 ва 50 тийинлик тангалар муомалага киритилган эди.
1997 йилнинг 1 мартидан 200 сўмлик банкнота ҳамда 1, 5 ва 10 сўмлик тангалар муомалага киритилди.
2000 йилнинг 1 июнидан 500 сўмлик, 2001 йилнинг 1 сентябридан эса 1 000 сўмлик банкноталар жорий қилинди.
2005 йилнинг 1 июлида валютанинг 10 йиллиги муносабати билан 100 сўмлик танга истеъмолга киритилди. 2011 йилнинг 1 сентябрида эса 20 йиллик муносабати билан 500 сўмлик танга зарб қилинди.
Ниҳоят, 2013 йилнинг 1 июлидан ҳозирча энг йирик купюра – 5 000 сўмлик банкнота муомалага киритилди.
Қоғоз пуллар ва банкноталарни зарб қилиш ҳуқуқи Ўзбекистон марказий банкига тегишлидир.