Ўзбекистон президентининг 15.05.2015 ПФ-4725 рақамли “Хусусий мулк, кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни ишончли ҳимоя қилишни, чекловларни олиб ташлаш ва уларни тезкор ривожлантириш тўғрисида”ги фармонига мувофиқ электрон имзолар давлат солиқ қўмитаси расмий калитларини рўйхатдан ўтказиш ягона маркази ташкил этилади.

Марказни ташкил қилиш лойиҳасини яратиш борасидаги ишлар давлат солиқ қўмитаси томонидан олиб борилмоқда. Лойиҳада давлат ва хўжалик бошқаруви органлари томонидан хўжалик юритувчи субъектларга кўрсатиладиган барча турдаги хизматларга йўл очувчи электрон рақамли имзо ягона марказ орқали тарқатилиши кўзда тутилган. Янги ташкилот янги технологиялар илмий ахборот маркази деб аталади.

Давлат солиқ қўмитаси ахборот технологиялари ва коммуникацияларни ривожлантириш вазирлиги билан ҳамкорликда 2016 йилнинг 1 январида ягона идентификация ва авторизация тизимини яратади. 1 мартга қадар хизмат кўрсатувчи расмий сайтларнинг барчаси ушбу тизимга уйғунлаштирилади.