Париж шаҳри кенгаши иккинчи уринишда Triangle (“Учбурчак”) минорасини қуриш бўйича лойиҳани қабул қилди. Бу минора охирги 40 йил ичида Парижда қуриладиган биринчи осмонўпар бино бўлади.

Қабул қилинган лойиҳа 2014 йил ноябрда шаҳар кенгашига таклиф қилинган ва парламентарийлар тасдиғидан ўтмаган лойиҳадан бироз фарқ қилади. Мисол учун, бино майдони 10 минг кв метрга, яъни 80 минг кв метрдан 70 минг кв метргача камайтирилди. Бироқ ушбу миноранинг қурилишига қарши чиқаётганларнинг эътирозлари ҳали ҳам долзарблигича қолмоқда, яъни қурилиш энергия истеъмоли борасида кам сарфли ва экологик жиҳатдан ҳам мақбул даражада бўлмайди.

Париждаги кўпчилик баланд бинолар La Défense кварталида жойлашган. Учбурчак кўринишидаги ушбу бино Парижнинг бошқа тумани – Porte de Versailles ҳудудида қурилади. Минорада тўрт юлдузли меҳмонхона, маданий фаолият учун ҳудудлар очиш режалаштирилмоқда.