Қозоғистоннинг Оқмўла вилоятида аёл янги туғилган чақалоғини ёқиб юборди. Бу ҳақда Чўртанли туман прокуратурасига таянган ҳолда Новости-Казахстан агентлиги хабар бермоқда.

Прокуратура берган маълумотга кўра, воқеа туманнинг Бектов қишлоғида содир бўлган.
“1982 йили туғилган аёл эридан ҳомиладор эканлигини яшириб, болани яширин тарзда дунёга келтирган. Сўнг у чақалоқни пакетга солиб, кўрпага ўраган, сўнг ёқиб юборган”, – деди прокуратура вакили агентлик мухбири билан суҳбат чоғида.
Унинг сўзларига қараганда, боланинг жасади моргга юборилган, суд-тиббиёт экспертизаси тайин қилинган. Аёлга нисбатан эса жиноий иш қўзғатилган.