Айни пайтда Россияда ишлаётган меҳнат муҳожирларининг ўртача ойлик даромади 300-400 долларни ташкил қилади. Бу Россия банк структураларининг маълумотларида кўрсатилган.
Айни кунларда миграцион йўналишларининг ўзгариши содир бўлмоқда. Яқиндагина Россияга боришни маъқул кўрган Ўзбекистон, Қирғизистон ва Тожикистон фуқаролари борган сари кўпроқ БАА, Қатар, Баҳрайн ва Саудия Арабистонига кетмоқда. Аммо у ерда ҳар доим ҳам Россиядаги каби иш топишнинг имкони бўлмаяпти.
“Лидер” тўлов тизими директорлар кенгаши раиси Ольга Вилкул РИА Новости агентлигига берган интервьюсида чет тилини билганлар Европа, АҚШ ва Канадада ўз соҳаси бўйича иш қидирмоқда.
“Аммо бу давлатлар миллионлаб меҳнат муҳожирларини қабул қилмасликлари тайин гап, шу боис Россия кўпгина давлатларнинг фуқаролари учун асосий иш қидириш зонаси бўлиб қолмоқда. Охирги ойларда Россияга муҳожирларнинг кириб келиши жараёни яна жадаллашди”, – деди Вилкул.
Шу билан бирга, муҳожирлар бу ердан олиб кетаётган пул жуда камдир.
“Охирги икки йил давомида Россиядан МДҲ давлатларига ўтказилаётган пуллар минг долларгача борар эди. Ҳозир эса одамлар ойига 300-400 доллар жўната олаяпти, яъни вазият 1998-2000 йиллардагига ўхшаб қолган”, – таъкидлаб ўтди мутахассис.