Самарқанд иқтисодиёт ва сервис институтида абитуриентлардан ҳужжатларни қабул қилиш қизғин давом этмоқда

Ўзбекистон 01 Июль 2015 5111

Ўзбекистон Президенти Ислом Каримовнинг шу йил 23 июндаги 2015-2016 ўқув йилида Ўзбекистон Республикасининг олий таълим муассасаларига қабул тўғрисидаги қарори асосида Самарқанд иқтисодиёт ва сервис институтида ҳам абитуриентлардан ҳужжатлар қабул қилинмоқда.

Иқтисодиёт, туризм ва сервис соҳалари учун юқори интеллектуал салоҳиятли, етук кадрлар тайёрлашга ихтисослашган мазкур ўқув даргоҳида ёшлар ўндан ортиқ мутахассислик бўйича таҳсил олмоқдалар. Ҳар йили институтни юзлаб ёш мутахассис битириб, халқ хўжалигининг турли соҳаларида самарали меҳнат қилмоқдалар.

Самарқанд иқтисодиёт ва сервис институти қабул комиссияси масъул котиби Илҳом Шодмоновнинг айтишича, бу йилги қабул режасига кўра, 2015-2016 ўқув йили учун 11 бакалавр йўналишида 475, 7 магистратура мутахассислиги бўйича 32 нафар ёш ўқишга қабул қилинади. Давлат гранти асосида бакалавр таълим йўналишлари учун 70, магистратура мутахассисликлари учун 8 ўрин ажратилган.

Бу ҳар бир талабалик ўрни, айниқса, давлат гранти асосида ўқишга кириш учун абитуриентлар ўртасида кучли рақобат бўлишидан далолат беради. Ўтган йили ҳар бир ўринга ўртача 7-8 абитуриент тўғри келган эди. Хусусан, молия, банк иши, иқтисодиёт, туризм йўналишларига ҳужжат топширганлар кўпчиликни ташкил қилган. Бу йил ҳам ушбу йўналишларда абитуриентлар кўп бўлиши кутилмоқда. Айни пайтда барча йўналиш ва мутахассисликлар бўйича абитуриентлардан ҳужжатлар қабул қилинмоқда.

Қабул комиссиясининг самарали ишлаши, абитуриентлардан ҳужжатларни тез ва сифатли қабул қилиш, уларга зарур тавсия ва маслаҳатлар бериш учун барча шароит яратилган. Ҳар бир таълим йўналиши ва мутахассислик бўйича маълумотлар ойнаси, институт тарихи ва бугунги кунидан ҳикоя қилувчи кўргазмали воситалар ўрнатилган. Канцелярия товарлари савдоси, суратга олиш хизмати, тиббиёт хонаси фаолияти йўлга қўйилган.

Комиссия таркибига институтнинг тажрибали профессор-ўқитувчилари ва мутахассислари жалб этилиб, абитуриентлар ва уларнинг ота-оналари мурожаатларига ўз вақтида жавоб қайтарилмоқда. Қабул қилинган ҳужжатлар сони ҳақидаги кунлик маълумотлар доимий равишда янгилаб борилмоқда.

Абитуриентларнинг тест синовларига тайёргарлик кўриши ҳамда ушбу жараён ҳақида билим ва кўникмасини ошириш юзасидан машғулотлар, консультациялар ташкил этилмоқда.

Кун янгиликлари
Ўқишга кира олмадингизми? Ташвишланманг, талаба бўлишингиз мумкин 
16:32 33889 Жамият
Давлат ва ОАВ: Ахборот майдонида монополияга чек қўйиш вақти келди
22:00 / 16.08.2017 13282 Ўзбекистон
Дори қути ортига яширинган сир: тиббиётдаги яна бир "ўйин” фош этилди
17:20 / 16.08.2017 88155 Ўзбекистон
Бир кунлик тўй бир умрлик азоб келтирмасин!
22:30 105 Жамият
Европа Лигаси гуруҳ босқичи иштирокчилари учун мукофот пуллари эълон қилинди
22:25 207 Спорт
Янги купюра нарх-навога ўз таъсирини ўтказадими?
Дайжест: Навбатдаги видеоселектор, Қозоғистон билан ҳарбий ҳамкорлик, ЙПХ ходимларига Honda ва куннинг бошқа муҳим хабарлари
22:15 511 Жаҳон
Суарес жароҳат туфайли 4 ҳафтага сафдан чиқди
22:10 512 Спорт
Президент видеоселекторда ички ишлар органлари вакиллари билан соҳа ислоҳотларини муҳокама қилди
Россия вакили биринчи марта телевидение орқали сурияликларга мурожаат қилди
21:55 1742 Жаҳон
Кўпроқ янгиликлар