Самарқанд шаҳар ички ишлар бўлимига 28 ёшли эркак мурожаат қилиб, номаълум шахс унинг 120 минг сўм пулини очиқдан-очиқ тортиб олиб, воқеа жойидан яширинганлигини маълум қилган.

Шаҳар ички ишлар бўлими ходимлари томонидан олиб борилган тезкор тадбирлар натижасида ушбу талончиликни маҳаллий аҳолига мансуб 36 ёшли йигит содир этгани тўлиқ фош этилди ва у қўлга олинди.

Мазкур ҳолат бўйича жиноят иши қўзғатилди.