Саудия Арабистони шаҳзодаси хайрия ишлари учун бутун мол-мулкини сарфлайдиган бўлди

Жамият 01 Июль 2015 8111

Саудия Арабистони шаҳзодаси Ал-Волид ибн Талол ибн Абдулазиз ал-Сауд хайрия мақсадлари учун ўзининг бутун давлати, яъни 32 млрд доллар хайр-эҳсон қиладиган бўлди, деб ёзмоқда The Financial Times нашри.

Бу маблағлардан катта қисми фалокатлар оқибатлари ва аёллар ҳуқуқлари учун курашувчи хайрия ташкилотларига берилади, деб хабар бермоқда Reuters ахборот агентлиги. Шаҳзоданинг фарзандлари ўз оталарининг қарорини қўллаб-қувватладилар.

Шаҳзода активлари яқин йиллар давомида хайрия ташкилотларига топширилади. Бу жараён билан Alwaleed Foundation ташкилоти шуғулланади.

Кўпроқ янгиликлар