The Guardian нашрининг германиялик журналисти Рафаэл Хенигштайн “Манчестер Юнайтед” клуби “Бавария” билан ҳужумчи Томас Мюллернинг трансфери бўйича музокаралар олиб бораётганини маълум қилди.

“Манчестер Юнайтед” Швайнштайгерга қизиқиш билдираётгани бу чалғитувчи ҳаракатдир. Аслида клуб Томас Мюллернинг трансфери бўйича катта уринишларни амалга оширмоқда. “Бавария”даги янгиликларин кузатиб боринг.

Қайд этиш жоизки, “Бавария” Мюллерни сотмоқчи эмас. Бироқ “Юнайтед” Мюллер учун улкан пул ваъда қилмоқда.

Ди Мария ёки “МЮ”нинг бошқа ўйинчилари ушбу битимга киритилади, деб ўйламайман” деб айтди Хенигштайн ўзининг твиттерида.