Тошкент шаҳри Мирзо Улуғбек тумани 14-сонли мусиқа ва санъат мактаби хореография бўлими 2-синф ўқувчилари Латвиянинг Юрмала шаҳрида ўтказилган “Арабеск” халқаро хореографик фестивалидан мукофотлар билан қайтди, деб ёзмоқда "Газета.уз"
Мария Зодчева раҳбарлиги остида шуғулланувчи ўқувчилар Мария Ефимова, Ясмина Салам ва Малика Нўмонжоновалар “Ҳинд эстрада рақслари” категориясида 8-10 ёшлилар орасида биринчи ўринни, “Ўзбек халқ рақслари” йўналишида эса иккинчи ўринни эгаллашди.