Тунисдаги терактнинг барча қурбонлари шахслари аниқланди

Жаҳон 01 Июль 2015 1587

Тунис ҳукумати Сусидаги терактнинг барча 38 нафар қурбонининг шахсини аниқлади. Бу ҳақда Тунис Соғлиқни сақлаш вазирлигига иқтибос келтирган ҳолда Reuters ахборот агентлиги хабар бермоқда.

Жасадлар шахсини аниқлаш натижаларига кўра, қурбонлардан 30 нафари Буюк Британия фуқаролари бўлган.

Маълумот учун, 26 июнда Туниснинг Суси шаҳрида соҳилбўйида жойлашган иккита беш юлдузли меҳмонхонада дам олаётган сайёҳларга қуролли ҳужум уюштирилган. Икки нафар террорчи пляжда дам олаётган сайёҳларга қарата ўқ узган, оқибатида 38 нафар сайёҳ ҳалок бўлган. Босқинчилардан бири қочиб кетмоқчи бўлганда отиб ўлдирилган, яна бири ҳуқуқ-тартибот муассасалари томонидан қўлга олинган.

Кўпроқ янгиликлар