Канада хавфсизлик ва разведка хизмати сайти 24 соат ичида уч марта хакерлар ҳужумига дучор бўлди, деб хабар қилади CTV телеканали.
Электрон ҳужум учун жавобгарликни ўз зиммасига Aerith ники остида ҳаракат қилувчи хакер олди. Маълум бўлишича, шу кибержиноятчининг ўзи Канада консерватив партияси сайтини блоклаб қўя олган. Умуман олганда, Aerith полиция ва бошқа ташкилотлар сайтларига кўп бора ҳужумлар уюштирган.
Илгарироқ, 17 июнь куни, разведка хизмати билан биргаликда, адлия вазирлиги ҳамда коммуникациялар хавфсизлиги марказининг сайтлари ҳужумга учраган эди. Anonymous гуруҳи хакерлари бу ҳужумлар Канада парламенти янги аксилтеррорчилик қонунини қабул қилганига жавоб бўлганини маълум қилишди.