Бутунхитой халқ вакиллари йиғилиши доимий қўмитаси 1 июль куни миллий хавфсизлик тўғрисидаги янги қонунни қабул қилди. Бу ҳақда органнинг расмий хабарномасида айтилади.
Янги қонун моддалари нафақат Хитой ҳудудида, балки “янги стратегик сарҳадларда” – коинотда, очиқ денгизда ва қутбларда юзага келадиган хавфсизликка таҳдидларни ҳам қамраб олади. Бундан ташқари, ядровий таҳдидга қарши туриш чора-тадбирларига урғу берилган.
Миллий хавфсизлик тўғрисидаги қонун 1993 йили қабул қилинган контрразведка тўғрисидаги қонуннинг ўрнини босади.