Мамлакат олий қонунчилик органининг қарорига биноан хитойлик амалдорлар бундан буён конституция устида қасамёд қабул қилишади. Бу ҳақда парламент матбуот девонхонаси томонидан тарқатилган хабарномадан маълум бўлди.
Бутунхитой халқ вакиллари йиғилиши доимий қўмитаси томонидан сайланган ёки тайинланган барча амалдорлар, судьялар ва прокурорлар мансабга киришишдан олдин жамоатчилик олдида конституция устида қасамёд қабул қиладилар. Бу тартиб 2016 йилнинг 1 январидан кучга киради.
Қасамёд матни 70 иероглифдан иборат бўлади. Амалдорлар конституция устига чап қўлини қўйиб, ўнг қўлини муштга тукканча осмонга кўтарадилар. Маросим бўлиб ўтаётган хонанинг деворларида миллий байроқ ва герб осиғлиқ бўлиши керак.
ХХРнинг амалдаги конституцияси 1982 йили қабул қилинган.