Япониянинг миллий рамзларидан бири бўлган, вулқони билан машҳур Фудзияма тоғи сайёҳлар мавсуми учун расман очилди. Юзга яқин сайёҳлар жорий йил ҳисобидан биринчи марта мазкур тоғ бағри бўйлаб юқорига кўтарилиш имконига эга бўлди.

ТАСС ахборот агентлигининг ёзишича, мазкур тоғ бўйлаб дастлабки сайёҳатни амалга оширганлар ичида маҳаллий аҳоли вакиллари ва чет эллик меҳмонлар ҳам бўлишган.

Фудзи тоғининг энг баланд чўққиси 3776 метрни ташкил қилади. Уни забт этиш учун ҳеч қандай махсус алпинистлик жиҳозлари талаб этилмайди. Тоғ чўққисига чиқиш тахминан 6 соат вақтни олади.

ЮНЕСКО томонидан бутунжаҳон мероси рўйхатига киритилган мазкур тоққа йил давомида 400 мингдан ортиқ саёҳатчилар ташриф буюришади.