“Севилья” ҳужумчиси Карлос Бакка фаолиятини “Милан”да давом эттирадиган бўлди, деб хабар берилмоқда клубнинг расмий сайтида.

Футболчи яқин кунларда тиббий кўрикдан ўтади. Агар ўйинчи кўрикдан муваффақиятли ўтса, “Милан” билан шартнома имзолайди.

Аввалроқ Италия клуби Бакканинг трансфери учун “Севилья”га 30 млн доллар тўлаши маълум қилинганди.