2 июль куни “Ўзбекистон ҳаво йўллари” миллий авиакомпанияси Тошкент-Минск-Тошкент йўналиши бўйича биринчи рейсни амалга оширди. Бу ҳақда компания сайти орқали хабар қилинди.
Матнда қайд қилинишича, А320 лайнери экипажи командир ўқув-машқ маркази учувчи-услубий бўлими бошлиғи Сергей Тян, учувчи-инструктор Шуҳрат Аҳмедов ва иккинчи учувчи Темур Умрзоқовдан иборат бўлди. Беларусь пойтахтига 150 нафар йўловчи етказилди.
Минск аэропортига кириб келган самолёт тантанали равишда, мушаклар билан кутиб олинди.
Айтилишича, ушбу йўналишдаги рейслар ҳафтасига икки марта – сешанба ва пайшанба кунлари амалга оширилади. А-320дан ташқари, рейсларга Боинг-757/767 лайнерлари ҳам жалб қилинади.