Мадриднинг “Реал” клуби Икер Касильясга янги клуб топишда ёрдам бериш мақсадида унга маошининг бир қисмини тўлаш мажбуриятини ўз зиммасига олишга тайёрлигини билдирди.

As нашрининг маълумотларига кўра, Касильяс “Рома” га ўтмоқчи.

“Реал” ўз навбатида дарвозабон пул томондан зарар кўрмаслиги учун унинг янги клубдаги ва ҳозирги “Реал”даги шартномасидаги маошидаги (7,5 млн кейинги мавсум ва 7 млн яна бир мавсум учун) фарқни тўлаб беришга розилигини билдирган.

Таъкидлаш жоизки, “Реал” ўзининг ўйинчиларига шундай усул билан янги иш жойи топишда кўмаклашган. 2010 йилда “Реал” “Шальке”га ўтган ўзининг собиқ ўйинчиси Раулга маошининг бир қисмини тўлаш мажбуриятини ўз зиммасига олган эди.