“ВКонтакте” ижтимоий тармоғи 1 июлдан бошлаб промостларни жорий қилади. Бу ҳақда тармоқ бош директори Борис Добродеев маълум қилди.

Гуруҳлардаги рекламадан фарқли равишда, промопостлар фойдаланувчиларнинг тасмасида унинг мавзувий қизиқишларидан қатъий назар кўринаверади. Ташқи томондан пост реклама ўхшамайди, лекин тегишли белгига эга бўлади. Шу йўл билан Mail.ru Group’нинг ижтимоий тармоқдан олаётган тушумини кўпайтириш режалаштирилмоқда.