2 июль дунёда "Номаълум учар жисмлар куни" сифатида нишонланади

Жамият 02 Июль 2015 5827

2 июль бутун дунёда "Номаълум учар жисмлар куни" сифатида нишонланади. Ушбу байрам, америкаликларнинг таъкидлашларича, 1947 йил 2 июлда АҚШнинг Нью-Мексико штатидаги Розуэлл шаҳарчаси яқинидаги чўл ҳудудида ўзга сайёрликлар “учар ликопчасининг” фалокатга учрагани билан боғлиқ ҳолда нишонланади.

АҚШ махсус хизматлари бу иш бўйича барча ҳужжатларни махфийлаштирганлар, бироқ айнан “Розуэлль воқеаси” деб аталган ушбу воқеадан уфология (ўзга сайёраликлар ҳақидаги маълумотларни ўрганувчи фан) тарихи бошланган. Ҳар йили Розуэллда ушбу кунга бағишланган фестиваль ўтказилиб, унга 200 мингдан кўпроқ одам ташриф буюради.

Ушбу кунда уфология ихлосмандлари ўз давлатлари раҳбарларига НУЖ ҳақидаги маълумотларни ошкор этишни сўраб мактублар йўллашади. Кўпчилик одамлар ўз давлатлари раҳбарлари ўзга сайёраликлар ҳақида оддий одамларга кўра кўпроқ маълумотга эгалар, деб ўйлашади.

2 июль куни “ерликлар” “НУЖ кетидан пойлашга” тушишади, улар ўз фотоаппаратлари ёки видеокамералари обюъективларини НУЖни тасвирга олиш илинжида осмонга йўналтирадилар. Статистикага кўра, июль ойида фан тили билан тушунтириб бўлмайдиган турли ғайриодатий воқеалар рекорд даражада кўп содир бўлади.

Кун янгиликлари
«Qorako'l Ziyo-Nur» ўқув маркази ўқувчиларининг 92,6 % талабалар сафига қабул қилинди
08:17 / 21.08.2017 20624 Lifestyle
Ногиронлик ва мазлумлик исканжасида: бир аёл яхшилар саховатидан умидвор 
15:55 / 18.08.2017 49600 Жамият
Келажак мевалари: фарғоналик бемор онанинг икки нафар норасида фарзандига ёрдам қўлини чўзайлик
23:59 / 21.08.2017 3081 Жамият
Барселоналик террорчини йўқ қилишда синчков аёл ёрдам берди
23:57 / 21.08.2017 1714 Жаҳон
Шимолий Кореяга қочиб кетган охирги америкалик ҳарбий вафот этди
23:34 / 21.08.2017 3495 Жаҳон
Хитой хорижий инвестицияларга чеклов жорий қилди
23:08 / 21.08.2017 2052 Жаҳон
Дайжест: Самарқандда ҳокимлар алмашинуви, гўшт импорти учун имтиёз, Асакадаги заводда танаффус ва куннинг бошқа хабарлари
22:59 / 21.08.2017 3145 Жаҳон
Қозоғистонда ўзбек автомобиллари ишлаб чиқарилиши кенгайтирилиши мумкин
22:48 / 21.08.2017 3290 Технология
Лотин алифбосидан кимлар қўрқади?
22:45 / 21.08.2017 4792 Жамият
Президент 2017 йилда ғўза дефолиациясини ўз вақтида ва самарали ўтказишга доир қарорни имзолади
22:37 / 21.08.2017 4390 Ўзбекистон
Кўпроқ янгиликлар