Евросиё иқтисодий иттифоқи техник регламенти Қирғизистонни ички бозорга фақат юқори сифатли бензин чиқаришга мажбур қилади. Шу боис 2019 йилга қадар мамлакатда Евро-4 ва Евро-5 русумли бензин ишлаб чиқариш йўлга қўйилади. Бу ҳақда нефть трейдерлари уюшмаси директори Улан Қуловга таянган ҳолда Қирғизистон телеграф агентлиги маълумот бермоқда.
Қуловнинг таъкидлаб ўтишича, мамлакатда қурилаётган беш заводдан айни пайтда фақат иккитаси ишга туширилган. Булар Қораболтадаги “Жунда” ва Жалолободдаги “Қирғизнефтгаз” корхоналаридир. Аммо улар фақат Евро-3 бензинини ишлаб чиқаради.
Россия ва Беларусь 2015 йилдан Евро-5 бензинига ўтди, Қозоғистон 2016 йили ўз ҳудудида Евро-4 ва Евро-5 бензинларини жорий қилмоқчи. Қирғизистонда бу стандарт 2019 йилга қадар жорий қилинади.