75 йил бирга умргузаронлик қилган АҚШлик жуфтлик бир кун фарқ билан вафот этди

Жамият 02 Июль 2015 2829

АҚШлик эр-хотин Жаннетт ва Александр Точко 75 йил бирга яшаб, бир кун фарқ билан ҳаётдан кўз юмишди, деб хабар бермоқда ABC News телеканали.

Улар бир йилда – 1919 йилда Коннектикут штатининг Стэмфорд шаҳрида дунёга келишган. Иккиси ҳам польшалик муҳожирларнинг фарзандлари ҳисобланарди. Улар 1940 йилда турмуш қуришган.

Точколарнинг ўғли Ричард Точконинг айтишича, унинг отаси Александр Точко гольфга жуда қизиққан. У яқинда йиқилиб, сонини синдириб олмагунча деярли ҳар куни ушбу севимли машғулоти билан шуғулланиб келган. Александрнинг аҳволи тобора оғирлашиб борган ва у билан бир вақтда рафиқаси ҳам ўзини ёмон сеза бошлаган.

Александр 17 июнда биринчи бўлиб ҳаётдан кўз юмди. “Отам онамнинг қўлларида жон берди ва отам айнан шундай бўлишини хоҳлар эди”, деб айтди уларнинг қизи Эйми Точко-Кушман.

“Кўряпсанми, сен айнан шундай бўлишини истардинг. Сен менинг қўлларимда жон бердинг. Мен сени севаман, мени кут, яқин орада сен билан бирга бўламан”, деб айтган Жаннетт ўз эрининг вафотидан кейин. Эртаси куни унинг ўзи ҳам боқий дунёга йўл олди.

Аввалроқ 67 йил бирга яшаган янги зеландиялик эр-хотин бир кунда вафот этганлари маълум қилинганди.

Кун янгиликлари
Қўшимча-контракт асосида ўқишни истайдиганлар нима қилиши керак?
11:30 / 18.08.2017 56480 Ўзбекистон
Миллий бренд — Fratelli Casa кийимларининг тарихи, бугунги ютуқлари ва келажак режалари ҳақида
11:05 / 18.08.2017 5639 Жамият
Судьянинг нохолислиги ёки давлат телеканалининг “шохи” борми?
19:21 / 17.08.2017 113503 Жамият
Parus оилавий марказида хоррор-квестлар, лазерли отишма ўйини ва бошқа янгиликлар тайёрланди. Марҳамат
10:14 / 17.08.2017 11072 Lifestyle
Давлат ва ОАВ: Ахборот майдонида монополияга чек қўйиш вақти келди
22:00 / 16.08.2017 21243 Ўзбекистон
Абдулазиз Комилов бошчилигидаги делегация Ҳиндистонга боради
Чипта баҳона 9 миллион сўмни «ухлатган» фирибгар қўлга олинди
12:00 878 Жамият
Фото: Америка нашрлари Трампни ку-клукс-клан тарафдори сифатида тасвирлади
11:50 905 Жаҳон
Фото: Улуғнорнинг антиқа «Қўзивой» тарвузи
11:40 2857 Жамият
Фоторепортаж: Фарғона вилоятида ноқонуний чиқиндихоналарга барҳам берилмоқда
11:30 1020 Жамият
Кўпроқ янгиликлар