АҚШ Швейцариядан қамоққа олинган ФИФА мансабдорларини экстрадиция қилишни сўради

Спорт 02 Июль 2015 1437

АҚШ ҳукумати Швейцарияга коррупция иши бўйича қўлга олинган ФИФА мансабдорларини экстрадиция қилишни сўраб расмий мурожаатнома йўллади. Бу ҳақда Reuters агентлиги хабар бермоқда.
Сўров 2015 йилнинг 20 май куни расмийлаштирилган қамоққа олиш рухсатномалари асосида юборилган. Уларни тилга олинган мансабдорлар томонидан 100 млн доллар олингани устидан иш олиб борган Нью-Йорк штати шарқий округи суди чиқарган эди. Экстрадиция қарори кейинги 14-28 кун ичида қабул қилинади.
Цюрих полицияси 27 май куни АҚШ суди сўровномасига биноан ФИФАнинг 7 нафар олий мартабали мансабдорини ҳибсга олган эди. АҚШ адлия вазирлиги қўлидаги маълумотларга қараганда, улар 24 йил ичида 150 млн доллар пора олган.
Шунингдек, Швейцарияда бу пулларни “ювиш” билан боғлиқ бир гуруҳ номаълум шахсларга қарши ҳам жиноят иши очилди.

Кун янгиликлари
Ногиронлик ва мазлумлик исканжасида: бир аёл яхшилар саховатидан умидвор 
15:55 / 18.08.2017 31916 Жамият
Қўшимча-контракт асосида ўқишни истайдиганлар нима қилиши керак?
11:30 / 18.08.2017 69336 Ўзбекистон
Миллий бренд — Fratelli Casa кийимларининг тарихи, бугунги ютуқлари ва келажак режалари ҳақида
11:05 / 18.08.2017 9495 Жамият
Судьянинг нохолислиги ёки давлат телеканалининг “шохи” борми?
19:21 / 17.08.2017 131812 Жамият
Ҳиндистондаги темир йўл фалокати қурбонлари сони 20 кишига етди
21:58 17 Жаҳон
Испания Франция билан чегарасида назоратни кучайтиради
21:53 22 Жаҳон
АПЛ. «Ливерпуль» қийин ғалабани қўлга киритди, 
21:50 237 Спорт
Олий лига. Бир дербида дуранг, бошқасида йирик ҳисоб, «Қизилқум» етакчилардан бирини енгди
21:35 751 Спорт
Ўзбекистондаги Police мотоцикл гуруҳлари​ фаолиятига ойдинлик киритилди
Рио-2016​ олимпиадасидан бир йил ўтди. Шаҳар бугун ачинарли ҳолатда
21:15 4384 Спорт
Кўпроқ янгиликлар