Австралия Ҳинд океанида йўқолган Boeing самолётини қидиришни давом эттиради

Жаҳон 02 Июль 2015 2050
Ҳинд океани ҳудудида 2014 йилнинг мартида ғойиб бўлган Malaysia Airlines авиакомпаниясига тегишли Boeing 777-200 русумли йўловчи самолёт изларини қидириш ишлари тикланади. Бу ҳақда Австралия қидирув координация маркази (JACC) сайтида маълум қилинган.
 
Хабарда айтилишича, Fugro Discovery Discovery номли қидирув кемаси барча тайёргарликлардан ўтиб, Фримантал портидан самолёт қулаб тушгани тахмин қилинган ҳудудга томон йўлга чиқади ҳамда 2 июль куниёқ иш бошлайди.
 
Яна бир кема, Fugro Equator эса 6 июль куни қидириш ҳаракатларига қўшилади.
 
Қайд этилишича, қидириш ишлари майдони диаметри 60 минг километрдан 120 минг километргача кенгайтирилади.
 
Эслатиб ўтамиз, 2014 йилнинг мартида Куала-Лумпур шаҳридан Пекинга қараб йўлга чиққан ушбу самолёт йўналишдан бурилиб кетиб, Ҳинд океанининг жанубий қисмида ғойиб бўлганди. Самолёт бортида 227 йўловчи ҳамда 12 нафар экипаж аъзоси бор эди.
 
Кун янгиликлари
«Qorako'l Ziyo-Nur» ўқув маркази ўқувчиларининг 92,6 % талабалар сафига қабул қилинди
08:17 12241 Lifestyle
Ҳафта дайжести: 50 минг сўмлик пул, мактаб формаси, бепарво МИБ, қотил ушланди, кирилл-лотин машмашаси, Барселонадаги теракт...
00:16 26218 Жаҳон
Ногиронлик ва мазлумлик исканжасида: бир аёл яхшилар саховатидан умидвор 
15:55 / 18.08.2017 46261 Жамият
Кун.uz офис изламоқда
15:48 / 06.08.2017 47312 Lifestyle
Ўзбекистон ва Қозоғистон ўртасида биринчи марта Ҳарбий ҳамкорлик режаси имзоланди
АҚШда ўлмайдиган бактериялар солинган ҳаво шарлари учирилади
15:18 38 Жаҳон
22 август куни Ўзбекистонда ҳаво ҳарорати юқори бўлади
АҚШ элчихонаси россияликларга виза беришни тўхтатади
14:53 1372 Жаҳон
Брюсселда автомобилни пиёдаларга қарата ҳайдаб боришга уринган ҳайдовчи ушланди
14:03 1646 Жаҳон
Комилов Деҳлида Ҳиндистон фан ва маданият арбоблари билан учрашди
Кўпроқ янгиликлар