Тошкент вилояти Бўка тумани ИИБ навбатчилик қисмига маҳаллий аҳоли вакилидан “ВАЗ-2106" русумли автомобили номаълум шахс томонидан ўғирлаб кетилгани ҳақида хабар келиб тушган

Ички ишлар органлари ходимларининг аниқлашларича, автомобил аризачининг уйидаги гаражидан ўғирлаб кетилганлиги маълум бўлган.

Тезкорлик билан олиб борилган чора-тадбирлар натижасида жиноятни содир этишда гумонланувчи шахслар шу туманда истиқомат қилувчи 23 ёшли ва Оққўргъон туманида яшовчи 18 ёшли фуқаролар эканлиги аниқланди ва улар қўлга олинди. 

Мазкур ҳолат бўйича жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.