2 июнь куни Буюк Британияга Туниснинг Суси шаҳридаги терактнинг яна 9 нафар қурбони жасадлари олиб келинди. Жасадлар ортилган Қироллик Ҳарбий-ҳаво кучларининг самолёти Оксфордшир графлигидаги Брайз-Нортон авиабазасига келиб қўнди.

Бирлашган Қироллик Ташқи ишлар вазири Филип Хаммонд терактда ҳалок бўлган барча 30 нафар британияликнинг шахси аниқланганини маълум қилган эди.

Қолган жасадларни олиб келиш учун келаётган жума ва шанба кунлари яна иккита рейс амалга ошириш режалаштирилган.

Бундан аввал 1 июнь куни Буюк Британияга 8 нафар британияликнинг жасади олиб келинган эди.

Тунисдаги теракт қурбонлари орасида 30 нафар британияликдан ташқари, Бельгия, Ирландия, Германия ва Португалия фуқаролари ва бир нафар россиялик бор.

Бу теракт йил бошидан Тунисда амалга оширилган иккинчи теракт бўлди. Бундан аввал 18 мартда террорчилар Тунис пойтахтидаги Бардо миллий музейини босиб олиб, у ердаги сайёҳларга ўқ узганлар. Ушбу теракт оқибатида 20 дан кўпроқ одам ҳалок бўлган эди.