Facebook ижтимоий тармоғи 2005 йилдан буён биринчи марта ўзининг логотипини ўзгартирди. Бу ҳақда Meduza нашри маълум қилган.

Компания бу ўзгаришни ўзининг дўстона муносабати ва очиқлигини кўрсатиш сифатида изоҳлаган.

Янги логотип дизайнер Эрик Олсон томонидан ишланган. Ижтимоий тармоқнинг ҳозирги логотипини ёзиш учун Олсон томонидан ишлаб чиқилган Кlavikа шрифтидан фойдаланилган.

Facebook фақатгина номи тўлиқ ёзилган узун логотипни ўзгартирди. Бош саҳифанинг юқори чап бурчагидаги «f» ҳарфи ўзгаришсиз қолган.