Фаластин ҳукумати яқин вақтлар ичида Ватиканда ўз элчихонасини очишни режалаштирган. Бу ҳақда РИА Новости хабар берди.

Хабарда ёзилишича, Фаластин Ташқи ишлар вазири Рийод ал-Малик шу ҳақда маълум қилган.

"Биз Ватикан билан тарихий келишув имзоладик. Бу келишув ўзаро муносабатларни ифодалайди. Унга кўра, кузгача Ватиканда ўз элчихонамизни очамиз", дейди фаластинлик вазир.