Гватемалада вулқон отилиши сабабли тревога эълон қилинди

Жаҳон 02 Июль 2015 1412

Гватемала ҳукумати томонидн 1 июлда вулқон отилиши хавфлилик даражасининг охиргидан битта олдинги “тўқ сариқ” даражаси эълон қилинди. Бу ҳақда ТАСС ахборот агентлиги хабар бермоқда.

Бунга Гватемала пойтахти Фуэго шаҳридан 50 км узоқликда жойлашган Фуэго вулқонининг фаоллашгани сабаб бўлган.

Табиий офатларни бартараф қилиш қўмитаси вакили Давид де Леоннинг айтишича, агар вазият салбий тус олса, “тўқ сариқ” даражадан кейин мамлакатда фавқулодда ҳолат киритилади ҳамда вулқонга яқин жойларда яшовчи аҳоли эвакуация қилинади.

Фуэго вулқонида бутун кун давомида кучли портлашлар кузатилган. Бу портлашлар оқибатида ҳавога 5 км баландликда кул устуни отилган. Ҳавога кўтарилган кул устунини шамол жанубий-ғарбий томон олиб кетмоқда. Мутассади ходимларнинг таъкидлашларича, мамлакатнинг бу қисмида жойлашган ҳудудлар 1 см.гача қалинликда кул қатлами билан қоплангани кузатилмоқда.

Айни пайтда жабрланганлар ҳамда кўрилган моддий зарар ҳақида ҳеч қандай маълумот берилмаган.

Кўпроқ янгиликлар