Ҳиндистон ҳукумати Digital India дастури доирасида 250 минг қишлоқни юқори тезликдаги интернет билан таъминлашни режалаштирмоқда, деб хабар бермоқда asianage.com портали.

Дастурда шунингдек, Ҳиндистон аҳолиси учун тиббий, банк ва таълимий хизматлар учун электрон йўллашни яратиш ҳам кўзда тутилган. Ҳукуматнинг режаси бўйича, 2019 йилда Ҳиндистоннинг ҳар бир фуқароси смартфонга эга бўлиши керак.

“Лойиҳа учун 70 млрд доллар инвестиция қилишга келишиб олинди. Лойиҳа 1,8 млн ишчи ўринни яратишга имкон беради”, деб айтди Ҳиндистон бош вазири Нарендра Моди.

Дастурда хусусий инвесторлар ҳам иштирок этишади. Aditya Birla Group холдинги рақамли технологиялар соҳасига 7 млрд доллар, Reliance Group эса дастурга 2 млрд доллар киритишларини маълум қилди.