Intel президенти 2016 йилнинг бошида истеъфога кетмоқда

Технология 02 Июль 2015 2357

Intel Corp. компанияси президенти Рене Жеймс бошқа компанияда бош ижрочи директор лавозимини эгаллаши сабабли 2016 йилнинг бошида истеъфога кетади, деб айтилмоқда компания берган хабарда.

Ҳозирча Жеймс айнан қайси компанияга ўтаётгани ҳақида маълумотлар ошкор этилмаган. Жеймс ўз ваколатларини топшириш жараёнига кўмак бериш мақсадида Intel да январгача қолишга рози бўлди.

Ушбу муносабат билан компанияда бир қатор ташкилий ўзгартиришлар амалга оширилади. Технологик жараёнлар ва ишлаб чиқариш Intel бош директори Брайан Кржанич зиммасига ўтказилади, алоҳида давлатлардаги бўлинмалар президентлари компаниянинг савдо ва маркетинг гуруҳи раҳбари Грег Пирсонга ҳисобот топширадилар.
Бундан ташқари, 2016 йилнинг январида компанияни Intel Capital президенти Арвинд Содханий ҳам тарк этади. Унинг мажбуриятларини компаниянинг қўшиб ва ютиб олиш бўлинмаси раҳбари Венделл Брукс эгаллайди.

Кўпроқ янгиликлар