Мадриднинг “Атлетико” жамоаси ҳимоячиси Жоао Миранда 30 июнь куни “Интер” жамоаси тиббий кўригидан муваффақиятли ўтиб, 1 июль куни жамоа билан шартнома имзолади.

“Нерадзуррилар” 30 ёшли ҳимоячининг трансфер баҳоси ва келишув шартларини маълум қилишмади. Transfermarkt порталининг маълумотларига кўра, Миранда “Интер”га ижара асосида икки мавсум мобайнида тўп сурадиган бўлди.

Миранда “Атлетико” сафида 2011 йилдан бери тўп суриб келган эди. Мадридликлар таркибида футболчи Примера ғолиблиги, Испания кубоги ва суперкубоги, Европа лигаси ва УЕФА суперкубогини қўлга киритган.