Урал тоғ-металлургия комбинатининг асосий акциядори, асли ўзбекистонлик миллиардер Искандар Маҳмудов Россиядаги энг йирик ўқотар қурол ишлаб чиқарувчи концерн – “Калашников”нинг устав капиталига қўшилди. У концерннинг акцияларини УТМК бўйича ҳамкори “Трансмашхолдинг” эгаси Бокаревдан сотиб олди.
Шунингдек, Маҳмудов “ТКХ-Инвест” МЧЖнинг 25 фоизини сотиб олди, у ўз навбатида “Транскомплектхолдинг” МЧЖ орқали “Калашников”нинг 49 фоиз акцияларига эгалик қилади. Шу тариқа, Маҳмудов концерннинг 12.25 фоиз акцияларига эга бўлди.

Концерннинг энг акциядори бўлиб бош директор Алексей Криворучко қолмоқда.