Италия суди 366 муҳожирнинг ўлимида айбдор шахсни 18 йиллик жазога ҳукм қилди

Жамият 02 Июль 2015 3363

Тунис фуқароси Палермо суди томонидан 18 йилга озодликдан маҳрум қилиш жазосига ҳукм қилинди. Reuters агентлигининг айтишича, у 2013 йили 366 муҳожирнинг ўлимига сабабчи бўлганликда айбланди.
Италияда бундай жиноят учун 20 йиллик жазо кўзда тутилган, аммо 36 ёшли Ҳолид бин Салим айбини тан олгани боис жазо бироз енгиллаштирилди.
Айтилишича, 366 муҳожир бин Салимнинг айби билан денгизга ғарқ бўлган.
Айни кунларда Сицилия кўрфазида қутқариб қолинган муҳожирлар сони 60 минг кишига етди. Республикада уларни қабул қилиш билан боғлиқ равишда фавқулодда вазият эълон қилинган.

Кўпроқ янгиликлар