Жанубий Қорақалпоғистонда сув ресурсларини бошқаришни яхшилашга 376.7 млн доллар сарфланади

Ўзбекистон 02 Июль 2015 1492

Ўзбекистон президентининг “Ўзбекистон Республикасининг 2015 йилги инвестицион дастури тўғрисида”ги қарорига мувофиқ “Жанубий Қорақалпоғистонда сув ресурсларини бошқаришни яхшилаш” лойиҳаси амалга оширилмоқда. Жаҳон банки делегацияси Қорақалпоғистонга ташриф буюриб, ушбу лойиҳа ўтказиладиган ҳудуд билан танишиб чиқди. Меҳмонлар учун Беруний туманига танишув сафари уюштирилди.
Лойиҳа 2016-2021 йилларга мўлжалланган бўлиб, Жаҳон банкининг имтиёзли кредитлари ҳамда ҳукумат томонидан ажратилган маблағ ҳисобига молиялаштирилади. Унинг умумий қиймати 376.7 млн долларни ташкил қилади, шулардан 260 млн доллари кредит маблағларидир.
“Правда Востока” газетасида ёзилишича, лойиҳадан кўзланган асосий мақсад Беруний, Тўрткўл, Элликқалъа туманларида 69.5 км узунликдаги Бўстон каналининг қурилишидир. Канал 105 м3/с ўтказиш қобилиятига эга бўлади. Шунингдек, Туямўйин каналининг ўнг қирғоқ магистрали (узунлиги – 31.1 км, ўтказиш қобилияти – 160 м3/с), Пахтаарна магистраль канали (узунлиги – 27.5 км) реконструкцияси, 375 км умумий узунликка эга умумхўжалик каналларини қуриш, таъмирлаш ва реконструкция қилиш кўзда тутилган.
Лойиҳа реализация қилинган тақдирда, фермер хўжаликлари ва сув истеъмолчилари уюшмасига тегишли 544 дона насос агрегатлари ўчирилади, бу йилига 14.5 трлн сўмлик электр қувватини тежашга ёрдам беради.
Шунингдек, ҳосилдор майдонлардан олинадиган маҳсулотнинг кўпайиши ҳисобига йилига 35.3 млрд сўм қўшимча даромад қилинади. Лойиҳа таркибига бизнес-лойиҳаларга эга фермер хўжаликларига кредит ёрдамлари кўрсатиш, сув истеъмолчилари уюшмасига эса янги хизмат кўрсатиш ускуналари тақдим қилиш бўйича режалаши киритилган.
Оролни қутқариш халқаро жамғармаси ижроия қўмитаси Нукус филиали директори Умурбой Оқназаровнинг сўзларига қараганда, республика бундай йирик лойиҳаларни амалга ошириш тажрибасига эга. Жумладан, 2003-2013 йилларда Халқаро тараққиёт ва тикланиш банки кредити ҳисобидан Жанубий Қорақалпоғистон сув таъминоти бўйича йирик лойиҳа ижро этилган эди. Лойиҳанинг умумий қиймати 76 млн долларни ташкил қилган эди.

Кун янгиликлари
Artel Technical School «Келажак мактаби» ўқув нархларини пасайтирмоқда!
20:02 / 21.08.2017 22634 Жамият
Ўзбекистон қачонгача ривожланаётган давлатлар қаторида қолади?
16:20 / 21.08.2017 49016 Ўзбекистон
Ногиронлик ва мазлумлик исканжасида: бир аёл яхшилар саховатидан умидвор 
15:55 / 18.08.2017 62903 Жамият
АҚШ янги ядровий қанотли ракета яратишга буюртма берди
09:40 51 Жаҳон
ОАВ: Россия ва Миср ўртасидаги авиаалоқа 2017 йилда тикланмайди
09:37 135 Жаҳон
Ўзбекистонда якка тартибдаги тадбиркорларнинг банкротлик жараёни жорий этилади
Мексиканинг биринчи электромобили ноябрь ойида пайдо бўлади
Вайронкор “Хато” тўфони Жанубий Хитойда 12 кишининг умрига зомин бўлди
09:25 367 Жаҳон
Си Цзиньпин расмий баёнот билан чиқди - Жанубий Корея билан алоқалар яхшиланади
09:19 590 Жаҳон
Халқ таълими вазири: Ўзбекистон лотин ёзувли ўзбек алифбосини ўзгартирмайди
Кўпроқ янгиликлар